VAR Чемпионлар лигасида: можаро давом этмоқда
Чемпионлар лигасининг плей-офф босқичидан VAR (видеотакрорлар) тизими жорий этилгач, ҳакамларнинг боши ғавғодан чиқмай қолди. Бу янгилик катта можаро билан якунланиши аниққа ўхшамоқда.
«Атлетико» – «Ювентус» учрашувида ҳам бир неча баҳсли ҳолатлар кузатилди. Ўйиннинг биринчи бўлимида мезбонлар ҳужумчиси Диего Коста италияликлар жамоаси жарима майдонига кириб бориб йиқилди. Бу вазиятда Маттео ди Шильо билан яккакурашга киришган испаниялик ҳужумчи аввалига ҳакамни пенальти борлигига ишонтира олди.
Аввалига 11 метрлик нуқтани кўрсатган германиялик ҳакам Феликс Цвайр видеоҳакамлар маълумотидан кейин қарорини ўзгартирди ва пенальти ўрнига жарима зарбаси белгилади. Стадиондаги катта экранда «фол йўқ, пенальти йўқ» ёзуви порлади. Тўлиқ абсурд! Ди Шильо фол қилмаган бўлса, унда жарима зарбаси қаердан пайдо бўлди?
Энг қизиғи такрорда «Ювентус» футболчиси фол ишлатгани кўринмайди. Кўринишидан, Диего Коста пенальти ишлаш мақсадида симуляция қилган. Бундай ҳолатларда ҳакам ҳужумчига сариқ карточка кўрсатиши мумкин, Коста эса бу вақтгача бир марта огоҳлантирилган ва у иккинчи карточкадан кейин майдонни тарк этишга мажбур бўларди. Вазиятга янада яхшилаб қаралса эса, йиқилаётган де Шильонинг бармоқлари Костанинг оёғини силаб ўтганини кўриш мумкин. Ҳакам эса видеотакрорларни кўриб чиқиб, жарима майдони ташқарисида фол бўлганини кўрсатди.
Good judgement by the ref. No penalty, and I'm not sure of there was even a foul here.#AtletiJuve pic.twitter.com/npsruzwudt
— Haris Mrkonja N1 (@harismrkonjan1) 20 февраля 2019 г.
Иккинчи бўлимда Цвайер яна бир бор видеотакрорга мурожаат этишига тўғри келди. «Атлетико» ҳужумчиси Альваро Мората собиқ жамоаси дарвозасига бош билан гол урди ва бу гол ҳал қилувчи голга айланиши мумкин эди. Аммо ҳакам у зарба беришдан олдин рақиб ҳимоячиси Жоржо Кьеллинини бироз туртганини ҳисобга олиб, голни бекор қилди.
Clear push by Morata. VAR got that one right. Morata close to equalling the amount of Champions League goals he scored for Chelsea (1).
— Darren (@DF_Arsenal) 20 февраля 2019 г.
pic.twitter.com/6KA6SOF0oa
Энг қизиғи, бир неча дақиқа ўтиб Цвайер мадридликларнинг баҳсли голини инобатга олди. Бурчак зарбаси амалга оширилган вақтда Хосе Мария Хименес «Ювентус» ҳимоячисига фол ишлатди ва бир неча сония ўтиб тўпни дарвозага йўллади. Видеотакрорлардан германиялик ҳакам эса шунчаки ортиқ видеотакрорга мурожаат қилишни истамади.
🇺🇾José María Giménez🇺🇾with the opening goal for Atlético Madrid!
— NASA Football Podcast (@NASAPodcast) 20 февраля 2019 г.
They lead Cristiano Ronaldo and Juventus! pic.twitter.com/POK6za7Qsh
Бу ўйинга параллел кечган «Шальке» – «Манчестер Сити» учрашувида ҳам баҳсли вазиятлар кузатилди. Танаффус арафасида, ҳисоб меҳмонлар фойдасига 1:0 бўлиб турганида испаниялик ҳакам Карлос Дель Серро Гранде Англия чемпиони дарвозаси томон пенальти белгилади. Бу қарорга келиш учун у қарийб тўрт дақиқа сарфлади. Бу вазиятда Даниель Калиджури жарима майдони ташқарисидан кучли зарба йўллаган, тўп эса Николас Отамендига тегиб, майдон ташқарисига чиқиб кетганди. Аввалига арбитр бурчак зарбасини кўрсатди, аммо немислар клуби футболчилари уни ўраб олиб, эътирозларини билдира кетишди. Шундан кейин Гранде видеоарбитр билан маслаҳатлашди ва қарорини ўзгартириб, «нуқта»ни кўрсатди. Аммо бу билан эпизод якунига етмади. Бир муддат пауза юзага келди, ҳакам икки жамоа сардорларини чақириб, улар билан нималарнидир муҳокама қилди. Якунда «Шальке» барибир 11 метрлик зарбани ижро этиб, ҳисобни тенглаштирди, ҳакам эса 4 дақиқа давомида ўйинни тўхтатиб қўйиб, ўйин динамикасини, томошабопликни бузди. Чиндан ҳам, VAR ҳар қандай клуб учун «қўшимча кузир» бўлиб хизмат қилмоқда.
Бу суратда кўриш мумкинки, зарба йўлида туриб қолган аргентиналик ҳимоячи имкон қадар қўлини тортишга уринган.
Schalke equalise against Manchester City thanks to VAR penalty... taken more than FOUR minutes after ball struck Nicolas Otamendi's arm https://t.co/FelZAYUses pic.twitter.com/encoAxLn7Q
— MailOnline Sport (@MailSport) 20 февраля 2019 г.
De Bruyne dispossessed for the first penalty for Schalke. Doesn't track back in similar fashion to Pogba against Wolves. Wonder if pundits will have a go at him too 🧐 pic.twitter.com/hmT58mbVIb
— Ali. (@UtdAlii) 20 февраля 2019 г.
Қайд этиш керакки, Гельзенкирхендаги ўйинда меҳмонларнинг биринчи голи урилган вазиятда ҳам «Шальке» футболчилари голли ҳужум бошланишидан олдин қоида бузилганини рўкач қилиб, Грандедан видеотакрорга мурожаат қилишни сўраганди. Афтидан бу эътирозлар иккинчи вазиятда пенальти белгиланишига сабаб бўлди.
ЕЧЛдаги VAR билан боғлиқ можаролар «Аякс» – «Реал» ўйинида бошланганди. Энди бу мавзу учинчи ва тўртинчи ўйинлардан кейин ҳам муҳокама қилинмоқда. Ўзи Чемпионлар лигасида ва футболда видеотакрорлардан фойдаланиш тўғри қарор бўлганмиди?..
Мавзуга оид
12:02 / 22.12.2024
«Барса»да инқироз, «Сити»да антирекорд. Кун ўйинлари
14:28 / 28.10.2024
«Арсенал» жароҳатлар гирдобида, Италия дербисида янги юлдуз порлади. Кун ўйинлари
17:00 / 19.10.2024
«Ливерпул», «Барса» ва «Юве» учун жиддий синов. Дам олиш кунларида тавсия этиладиган 4 учрашув
11:22 / 03.10.2024