Ортиқ Худойберганов янги лавозимга тайинланди
Тошкент вилояти ИИБда бир қатор тайинловлар амалга оширилди. Бу ҳақда бошқарма матбуот хизмати хабар берди.
Хусусан, подполковник Ортиқ Турсинхонович Худойберганов Жиноят қидирув бошқармаси бошлиғи лавозимидан озод этилиб, Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига;
полковник Саидкарим Ҳамидхўжаевич Алимов Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилиб, Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари - жазони ижро этиш бўлими бошлиғи;
майор Дилмурод Рихсибоевич Зуфаров Тиббиёт бўлимининг даволаш-профилактика муассасалари Ҳарбий тиббий комиссия Раис-шифокори лавозимидан озод этилиб, Тиббиёт бўлими бошлиғи-шифокор лавозимига тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, Ортиқ Худойберганов 2018 йил 14 июнь куни Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси Жиноят-қидирув бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланганди.
Мавзуга оид
21:56 / 26.11.2024
Россияда 174 минг нафар полициячи етишмаётгани маълум бўлди
18:07 / 24.11.2024
ИИВ тузилмасида Дониёр Тошхўжаев ва яна икки мансабдор лавозимидан озод этилди
16:11 / 17.11.2024
Пробация бўлинмалари ходимларининг ваколатлари кенгайтирилди
17:34 / 04.09.2024