Ҳиндистон vs Покистон. Янги отишма оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди
Ҳиндистон ва Покистон ҳарбийлари Кашмир баҳсли минтақасидаги чегара ҳудудида отишма содир этишди. Бу ҳақда AP хабар қилмоқда.
Қайд этилишича, рўй берган ҳодиса оқибатида камида тўрт нафар оддий фуқаро ҳалок бўлган, яна тўрт нафари яраланган.
Покистон ҳукуматидан билдиришларича, Ҳиндистон қўшинлари Кашмир ҳудудидаги чегараолди қишлоқларига тартибсиз зарбалар берган, бунинг натижасида ёш бола ҳам ҳаётдан кўз юмди.
Аниқлик киритилишича, артиллериядан ўққа тутиш оқибатида яна уч киши жароҳатланган. Шунингдек, бир нечта уй бутунлай вайрон бўлди.
Покистоннинг қайд этишича, бу ҳаракатларга жавоб қайтариш «шунга муносиб» бўлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги ҳаво жангининг бир қисми видеога тушиб қолганди.
Мавзуга оид
17:10 / 25.12.2024
Покистон Афғонистондаги нишонларга ҳаводан зарба берди
18:07 / 24.12.2024
Ҳиндистон 2040 йилда Ойга ўз космонавтини учиради
23:25 / 23.12.2024
Бангладеш Ҳиндистондан собиқ бош вазир Шайх Ҳасинани экстрадиция қилишга ёрдам беришни сўрамоқда
00:15 / 22.12.2024