Жаҳон | 01:09 / 05.03.2019
23292
2 дақиқада ўқилади

Катталар талмовсираб турган вақтда ўсмирлар ёрдамга ошиқишди (видео)

Канаданинг Ванкувер шаҳри яқинидаги “Граус Маунтин” тоғ-чанғи курортида 8 ёшли бола канат йўлига отаси ва 3 ёшли синглиси билан бирга ўтирганда кўнгилсиз воқеа юз берган. Канат йўли ҳаракатланаётганда бола тасодифан ўриндиқдан сирпаниб кетган. Боланинг отаси ўғлининг билагидан ушлаб қолган, бироқ қизини ҳам ушлаб туришга ҳаракат қилгани сабабли ўғлини тортиб ололмаган.    

Бола ердан 6 метрча баландликда осилиб турган. Катталар бундан ҳанг-манг бўлиб, талмовсираб турган бир пайтда ёрдамга биринчи бўлиб ўсмирлар ошиққан. 12 ёшли Жошуа Рейвенсберген воқеа вақтида дўстлари билан чанғи учаётган бўлган. Ўсмирлар тўсиқлар вазифасини бажарувчи тўрдан бир қисмини олиб, уни боланинг пастида тортиб туришган ва болани унга сакрашга кўндиришган.   

“У ерда одамлар бор эди, бироқ улар нима қилишни билмай қўл қовуштириб туришган”, деб айтган ўсмир.

Натижада бола қутқариб олинган. Унда жароҳатлар йўқлигига қарамай, шифохонага жўнатилган. Ўсмирларни эса кичик қаҳрамонлар деб атай бошлашган.

Мавзуга оид