Жаҳон | 14:54 / 06.03.2019
21186
1 дақиқада ўқилади
Жалолободдаги компания офисига қилинган ҳужум қурбонлари сони 16 кишига етди
Афғонистон шарқида хусусий қурилиш компанияси офисига ҳужум уюштирилиши оқибатида қурбон бўлганлар сони 16 кишига етди, яна тўққиз киши жароҳатланди. Бу ҳақда Pajhwok агентлиги хабар берди.
Аввалроқ уч киши ҳалок бўлгани ва олти киши жароҳатлангани хабар қилинганди.
Чоршанба куни эрталаб бир неча нафар жангари Жалолобод шаҳридаги қурилиш компаниясига ҳужум уюштирди. Отишма давомида ҳужум уюштирганларнинг беш нафари хавфсизлик кучлари томонидан ўлдирилди.
Ҳужум учун жавобгарликни Афғонистон ҳудудидаги ҳеч бир гуруҳ ўз зиммасига олмаган.
Аввалроқ "Синьхуа" агентлиги қуролланган кишилар Жалолобод аэропорти яқинидаги бинони эгаллаб олишгани ҳақида хабар қилганди.
Мавзуга оид
11:30 / 16.05.2024
Россиянинг бир қатор ҳудудлари ҳаво ҳужумларига учради
09:20 / 14.11.2023
Буркина-Фасода қишлоққа уюштирилган ҳужумда 70 киши ҳалок бўлди
10:51 / 14.10.2023
Франция «ҳужумга фавқулодда шайлик ҳолатига» ўтди
11:59 / 06.09.2023