Light | 16:11 / 07.03.2019
16349
3 дақиқада ўқилади

Ўртача миллионерларнинг кундалик одатлари

Ойлик маошни ишлаб топиб, ақл билан сармоя киритиб ва харажатларни кирим даражасидан кам ҳолатда бўлишини таъминлаб, маблағ орттириш мумкин. Муҳими, шахсий тамойил ва одатларга амал қилиш. Қуйида салбий фикрлардан узоқлашиб, ижобийлари ҳақида ўйлаш ва миллионерга айланиш имконини берувчи кунлик одатлар келтирилган.

Фото: Unsplash

1. Шахс сифатида ривожланиш учун мутолаа қилишади.

Ўтакетган китобхон бўлиш. Ўртача миллионер учун мутолаа ривожланиш ва ўрганишда ёрдам беради. Томас Кроулининг тадқиқотларига кўра, мустақил пул ишлаб топадиган миллионерлар ойига икки ёки ундан ортиқ китоб ўқишади.

Шошилмасдан ўқиш учун вақт ва жой бўлишига қарамай, миллионерлар шахс сифатида ривожланишда ёрдам берадиган китобларни ўқишади. У йўриқнома, биография, ўз-ўзига ёрдам бериш, етакчилик ёки жорий воқеалар каби мавзуларни ўз ичига олади.

Фото: Unsplash

2. Улар даромадларнинг бир неча манбаларини яратишади.

Ўртача миллионер биргина даромад манбаи билан чекланиб қолмайди. Улар даромаднинг бир неча оқимига эга. Шундай қилиб, улар ҳар қандай иқтисодий инқирозларни енгиб ўтишлари, шунингдек янада кўпроқ пул ишлаб топишлари мумкин.

Кўп ҳолларда бу пассив даромаднинг мавжудлигини кўзда тутади. Бу кредитлар бўйича фоизлар, инвестициялардан дивидендлар, маблағнинг ўсиши, роялти ёки ижарадан келадиган киримлар бўлиши мумкин. Киримнинг бошқа манбалари эса фаол ишни кўзда тутмайдиган, масалан веб-сайтдан фойдаланиш, информацион маҳсулотларни сотиш каби қўшимча бизнеснинг ташкил этилиши билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Фото: Unsplash

3. Улар ҳар ойлик режалаштирилган бюджет асосида яшайдилар.

Миллионерлар ўз пулларини омад туфайли ишлаб топишмаган. Улар банк ҳисоб рақамларига ҳар ойда келадиган ва кетадиган нарсани тушуниш учун вақт ажратишган. Бошқача қилиб айтганда, улар ҳар ойлик белгиланган бюджет асосида яшайдилар.

Бюджет кераксиз харажатларни бартараф этиш ва молиявий келажакни бутунлай назорат қила олади. Бундан ташқари, ҳар ойлик бюджет харажатларнинг ортиб кетишининг олдини олиб, миллионерларга улар ўз олдига қўйган молиявий мақсадларга эришиш имконини беради.

Фото: Unsplash

4. Улар қарзларни четлаб ўтишади.

Бадавлат кишилар қарзларни четлаб ўтишади. Улар камтарона ҳаёт кечиришади, харидлар вақтида ҳақиқатан ҳам тўлай оладиган нарсаларини сотиб олишади. Шу йўл билан улар катта фоиз ставкаларини тўлашмайди.

Мавзуга оид