Light | 19:24 / 09.03.2019
22982
2 дақиқада ўқилади

Арраланган дарахтлардан нима ясаш мумкин: ажойиб ғоялар

Агар эко услуб ва бетакрорликни ёқтирсангиз, бу тўплам сизга маъқул бўлиши тайин. Унда арраланган дарахт бўлакларидан нима ясаш ҳақида ҳикоя қилинади.

Деворларни безаш

Хилма-хилликни ёқтирсангиз, ушбу усулни эътиборга олинг. Арраланган дарахт бўлаклари билан деворларни безаш мумкин. Агар уйингиз катта бўлса, ҳажм ва шакл борасида тажрибалар ўтказиш имкониятингиз мавжуд.

Агар майдон у қадар катта бўлмаса, ёруғлик яхши тушадиган хонадаги оч рангли деворни танланг. Ёғоч безакли девор исталган хонада яхши кўринади.

Ёғочдан ишланган пол ва йўлак

Бундай ғоя бетакрорликни қадрлайдиганлар учун мос келади. Бу каби дизайн нафақат шаҳардаги, балки шаҳар чеккасидаги уйда ҳам чиройли кўринади.

Жавонлар

Бу жуда бетакрор ечим. Бу каби жавонлар атрофга ўзгача кўриниш беради. Уларни йўлак, ошхонага илиш мумкин.

Мебель

Ёғоч бўлакларидан тайёрланган мебель интерьерга бетакрорлик бахш этади. Ёғоч буюмлар нафақат меҳмонхона, балки кичик ўлчамдаги ошхоналарни ҳам безайди. Бу ғояни дала ҳовлида ҳам амалга ошириш мумкин.

Безак элементлари

Ёғочдан ишланган безаклар хонадонингизга шинамлик беради. Қуйидаги суратларга қаранг, улар сизни шахсий санъат асарларини яратишга ундаса ажабмас.

Мавзуга оид