Жаҳон | 14:41 / 11.03.2019
12346
1 дақиқада ўқилади
Ким Чен Нам иши. Гумонланувчи оқланди
Малайзиядаги суд КХДР етакчиси Ким Чен Ин акаси Ким Чен Намнинг ўлдирилиши бўйича иш юзасидан гумонланувчи ҳисобланган Индонезия фуқароси Сити Аисьядан айбловларни олиб ташлади. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
Агентлик маълумотларига кўра, Сити Аисья суд залида озодликка чиқарилган.
Қайд этилишича, у суд биносини автомобилда тарк этиб, Индонезиянинг Куала-Лумпурдаги элчихонаси томон йўл олган.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йил сентябрь ойи бошида Ким Чен Ин акасининг ўлдирилишига гувоҳ бўлган икки аёл йўқолиб қолганди.
Мавзуга оид
19:09 / 20.12.2024
Малайзия 10 йил олдин йўқолган MH370 рейсини қидириш ишларини қайта бошлашга қарор қилди
14:10 / 20.12.2024
Малайзия банки Ўзбекистонда ўз филиалини ташкил этиши мумкин
10:55 / 18.12.2024
Малайзия билан "ақлли" шаҳар технологияси бўйича қўшма лойиҳалар амалга оширилади
22:20 / 08.12.2024