Жаҳон | 19:41 / 19.03.2019
14759
1 дақиқада ўқилади
Эрон портида юзлаб контейнерлар ортилган савдо кемаси чўкиб кетди
Эроннинг Хормузғон вилоятидаги Шаҳид Ражаий портида юзлаб контейнерлар ортилган савдо кемаси чўкиб кетди. Бу ҳақда İRNA ахборот агентлигига иқтибос келтирган ҳолда Trend нашри хабар берди.
Таъкидланишича, кема швартовка қилиш (боғлаб қўйиш) вақтида тўнтарилиб чўка бошлаган.
Mehr нашри маълумотларига кўра, 90 метрлик кемага минерал ва саноат товарлари, жумладан калий хлорид, кальций карбонат, мис концентрати юкланган 153 та контейнер ортилган бўлган.
Воқеа оқибатида экипажнинг 14 аъзосидан 3 нафари жароҳат олган.
Мавзуга оид
16:58
Эронда WhatsApp ва Google Play блокдан чиқарилади
20:58 / 24.12.2024
Bloomberg: Россияга Эрон қуролларининг чорак қисмини бизнесмен Ҳусайн Шамҳаний етказиб бермоқда
19:06 / 22.12.2024
Асаднинг қулаши — Эрон ташқи сиёсатидаги муваффақиятсизлик
14:52 / 20.12.2024