Жаҳон | 10:08 / 21.03.2019
19636
2 дақиқада ўқилади

Россиянинг энг «дангаса» минтақалари маълум қилинди

Фото: Konstantin Kokoshkin/Global Look Press

Россия Давлат статистика федерал хизмати маълумотларига кўра, энг кам иш ҳафтаси Олтой Республикасида бўлиб, у ўртача 32,9 соатни ташкил этади. Бу ҳақда RT хабар берди.

Карелия (33,4) энг «дангаса» минтақалар орасида иккинчи ўринни, Коми Республикаси (34,1) учинчи ўринни эгаллади.

Шу билан бирга, Севастополь аҳолиси энг кўп ишлайди - ҳафтасига ўртача 39 соат. Шунингдек, Қалмоғистон (38,8), Воронеж (38,8) ва Яҳудийлар мухтор вилоятида (38,8) ҳам узоқ иш ҳафтаси кузатилади.
 
Қайд этилишича, эркаклар аёллардан кўра кўпроқ меҳнат қилади - ҳафтасига ўртача 35,4 соатга қарши 38,7 соат.

Бундан олдин, Россиянинг иқтисодий ўсиши уйдирма экани маълум бўлганди.

Росстат Россияда саноатнинг ўсиш суръатлари деярли икки йиллик рекорд даражага етгани ҳақида хабар берди - унинг маълумотларига кўра, саноат корхоналари ишлаб чиқариши 2019 йил январь ойидаги 1 фоиздан февраль ойидаги 4,1 фоизгача тезлашган. Росстат ҳисоб-китоблари иқтисодчиларни ҳайратга солди, сабаби ўтган уч ой ичида иқтисодиётда саноат ишлаб чиқариш суръатининг пасайиши кузатилганди, деб ёзмоқда «Коммерсантъ» газетаси.

Мавзуга оид