Мозамбикда кучли довул қурбонлари сони 400 нафардан ошди
Мозамбикда рўй берган «Идаи» номли тропик циклон оқибатида ҳалок бўлганлар сони 417 кишини ташкил қилмоқда. Бу ҳақда Reuters агентлиги Мозамбик Ер, атроф-муҳит ва қишлоқ хўжалиги вазири Серсу Корреяга асосланиб хабар тарқатган.
Вазирнинг сўзларига кўра, 23 март кунига келиб вазият бирмунча яхшиланган, аммо хавф ҳали тўла бартараф бўлмаган.
Айни вақтда Мозамбикда сув тошқинлари туфайли 90 мингга яқин киши бошпанасиз қолган.
Агентлик маълумотига кўра, кучли довуллар Африка қитъасининг жануби-шарқий қирғоқларига ёпирилган ҳамда Мозамбикдан ташқари Зимбабве ва Малавига ҳам жиддий зиён етказган.
ОАВ маълумотига кўра, Зимбабведа 104 киши, Малавида эса 84 киши табиий офат қурбонига айланган.
Мавзуга оид
14:36 / 23.12.2024
Мозамбикда циклон 100 га яқин кишини ҳаётдан олиб кетди
09:35 / 30.01.2022
Фото: Африка шарқидаги тропик шторм оқибатлари. Ўнлаб кишилар ҳалок бўлган, юз минглаб кишилар уйсиз қолган
10:43 / 19.10.2021
Дунёда илк давлат зарарли моддалар ҳажмини қисқартира олгани учун пул олди
19:40 / 07.04.2021