Жамият | 14:02 / 26.03.2019
26276
1 дақиқада ўқилади
ФВВ сел хавфи ҳақида огоҳлантирди
Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги сел келиши хавфи ҳақида огоҳлантирди. Бу ҳақда вазирлик хабарида айтилади.
Қайд этилишича, 2019 йилнинг 27-30 март кунлари республиканинг тоғ ва тоғолди ҳудудларида сел келиши хавфи мавжуд.
“Тоғ ва тоғолди ҳудудларида яшовчи аҳоли диққатига! Эҳтиёт чораларини кўришингизни, ҳамда авария ва бошқа нохуш ҳолатлар вужудга келганда, ФВВнинг 10-50 рақамига мурожаат этишингизни илтимос қиламиз”, - дейилади ахборотда.
Бундан олдин, Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор кўчкиси хавфи эълон қилинганди.
Мавзуга оид
10:46 / 15.11.2024
Қоидабузарлик қилган ФВВ автомобили ҳайдовчиси жаримага тортилди
19:07 / 12.11.2024
ФВВ автомобили вазирлик биносига киришда қўпол қоидабузарлик қилди
20:46 / 07.11.2024
Президент 10 та сел сув омбори қуриш ишларини бошлашни буюрди
15:57 / 07.11.2024