Light | 23:47 / 26.03.2019
21624
2 дақиқада ўқилади

Пиёз ва саримсоқ ичак саратони хавфини пасайтириши маълум бўлди

Фото: gazeta.a42.ru

Пиёз ва саримсоқни мунтазам истеъмол қилиш ичак саратони хавфини сезиларли даражада камайтиради. The Irish Times Ирландия, Буюк Британия ва Хитой онкологлари қатнашган тадқиқотга асосланиб, шу ҳақида хабар берди. 

Турли ёшдаги 1,6 минг эркак ва аёл иштирокидаги кузатувлар ҳар куни 74 г пиёз истеъмол қилиш ичакда саратон ҳужайралари ривожланиш эҳтимолини 79 фоизга камайтирар экан. Кўк пиёз ва саримсоқ ҳам худди шундай антиканцероген хусусиятларга эга. Уларнинг бари аллицин - ҳужайраларни эркин радикаллардан халос қилишга қодир биологик фаол моддага эга. Олимлар, шунингдек, ушбу сабзавотларни термик қайта ишлаш уларнинг терапевтик хусусиятларини сезиларли даражада камайтиришини аниқлашди. 

Маҳаллий онкологик жамият (ICS) маълумотларига кўра, ичак саратони Ирландияда тери саратонидан кейин турувчи иккинчи энг кенг тарқалган саратон касаллиги ҳисобланади. ICS тадқиқотчи гуруҳи раҳбари Роберт О'Коннорнинг сўзларига кўра, ушбу касалликнинг ривожланиш хавфи кўпинча нотўғри турмуш тарзи ва овқатланиш билан боғлиқ, шу боис профилактиканинг асосий усули клетчаткага бой рациондир. Унинг таъкидлашича, мазкур тадқиқот натижалари азалдан ўзининг антибактериал ва яллиғланишга қарши хусусиятлари билан машҳур пиёз ва саримсоқнинг антиканцероген хусусиятларини яққол намойиш этади. 

Мавзуга оид