Роналду Европа чемпионати саралашида VAR йўқлигидан кескин норози бўлди
Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду Евро-2020 саралаши доирасида Сербия билан қайд этилган дуранг натижадан кейин фикрларини билдириб ўтди.
«Менимча, жамоамиз яхши ўйнади. Гол уриш учун кўп вазиятлар бўлди, лекин улардан фойдалана олмадик. Албатта, ўз уйимиздаги иккита ўйинда дуранг қайд этганимиздан афсусдамиз, бироқ мен ижобий жиҳатларга эътибор қаратишни истардим. Ўйлашимча, Украина билан ўйиндагига қараганда яхшироқ ўйнадик.
Кўпроқ вазиятлар яратдик ва ғалаба учун керакли барча ишни қилдик, лекин ғолиб чиқа олмадик. Ҳакам уларнинг дарвозаси томон яққол пенальтини белгиламади. Ахир ҳамма мусобақаларда VAR бор, нега Европа чемпионати саралашида бу тизимдан фойдаланилмаяпти? Ғалати. Бизга пенальти беришмади, ваҳоланки бу очиқ-ойдин кўриниб турганди. Ҳакам воқеа жойидан 40 метр узоқда турган ва ҳеч нарсани кўрмаган ёрдамчилари билан маслаҳатлашиши эмас, пенальтини бериши керак эди», – деган Роналдунинг сўзларини келтирди Goal.
Эслатиб ўтамиз, Криштиану Лиссабондаги бу баҳснинг биринчи бўлими ўрталарида жароҳат олиб, майдонни тарк этди. Португалияликлар ўтган ҳафтада биринчи тур доирасида Украинани қабул қилиб, голсиз дурангга рози бўлишганди.
Мавзуга оид
11:06 / 14.12.2024
Ҳусанов трансфер баҳоси бўйича Роналду билан тенглашди
13:29 / 17.09.2024
Роналду — «МЮ»ни тарк этиши, клуб билан ҳозирги муносабатлари ва ўғлининг футболчи бўлиш истаги ҳақида
10:49 / 13.09.2024
Роналду биринчи бўлиб ижтимоий тармоқларда 1 млрд обуначига эга бўлди
11:38 / 12.09.2024