Жаҳон | 16:31 / 29.03.2019
46060
1 дақиқада ўқилади

Дунёдаги энг машҳур музей маълум қилинди

Фото: AFP

Дунёда энг кўп ташриф буюриладиган музейлар рейтингида Париждаги Лувр биринчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда The Art Newspaper хабар қилмоқда.

Таъкидланишича, 2018 йилда музейга ўн миллиондан зиёд меҳмон ташриф буюрди, унинг машҳурлиги 26 фоизга ошди.

Аниқлик киритилишича, бунга музейда қўшиқчилар Бейонсе ва Jay-Z’нинг мусиқий клипи тасвирга олингани сабаб бўлган.

Шунингдек, кучли бешликка Пекиндаги Хитой Миллий музейи, Нью-Йоркдаги Метрополитен-музей, Ватикан музейлари ва Лондондаги Тейт Замонавий галереяси, каби музейлар киритилди.

Фото: Tate

Жорий йил бошида Лувр ташриф буюришлар сони бўйича ўз рекордини янгилаганди.

Мавзуга оид