Жамият | 16:07 / 29.03.2019
45033
2 дақиқада ўқилади

Фото: Жиззахдаги туячилик фермасида оқ бўталоқлар дунёга келди

Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани «Олтинсой» СИУ ҳудудидаги «Турдибек» кўп тармоқли фермер хўжалиги деҳқончилик ва чорвачиликдан ташқари туячилик билан шуғулланади. Айни вақтда бу фермерликда 60га яқин туя боқилмоқда.

Kun.uz мухбири хабар беришича, ушбу фермер хўжалигида оқ тусли икки бўталоқ дунёга келди.

«Ростини айтсам, ўзим ҳам уларнинг бу даражада оппоқ бўлишини тасаввур қилмаган эканман. Оқ туялар жуда камёб ҳисобланиб, ер юзидаги туяларнинг атиги 3 фоизини ташкил этар экан. Қадимда оқ туялардан фақатгина аслзодалар ва уларнинг оила аъзолари фойдаланган. Энг асосийси, оқ туялар оғир ва қора ишларга сира жалб этилмаган. Шунинг билан бир қаторда, улар оддий туялардан фарқли равишда анча қиммат нархда баҳоланади. Оқ бўталоқнинг туғилиши рамзий тарзда биз учун барака ва омаднинг келиши деб ҳисоблайман. Қадимдан оқ бўталоқлар туғилиши хосиятли ҳисобланган.

Бу ерда туристлар учун шароитлар яратмоқчимиз. Ташриф буюрувчилар нафақат шифо топишади, балки бемалол ферма ҳудудини айланиб, томоша қилишлари, бу ерда бир неча кун дам олишлари ҳам мумкин. Ниятларимиз катта, бу ерга келган ҳар бир меҳмон олам олам завқ олсин», дейди  фермер хўжалиги раҳбари Абдукарим Холматов.

 

Мавзуга оид