АҚШ армияси совуқ уруш даври стратегиясига қайтмоқда
АҚШ ҳарбийлари совуқ уруш даврида Америка қўшинлари томонидан қўлланилган Пентагоннинг «Кучларни динамик жойлаштириш» стратегиясига ўтмоқда. Бу ҳақда Қўшма Штатлар Мудофаа вазирлигининг Stars and Stripes расмий газетаси ёзяпти.
Ушбу стратегияга қўшинларни мослаштиришга мисол сифатида, нашр АҚШ армияси пиёда батальонининг Техасдан Польшага тўсатдан юборилганини келтирган. Бу ҳолат шу йилнинг март ойи ўрталарида содир бўлди.
Шунингдек, америкалик генерал-майор Жон Гронскининг газетага айтишича, энди бундай манёврлар «мунтазам равишда» ўтказилади. У эҳтимолий рақиб учун бундай ҳаракатлар «кутилмаган» бўлиб чиқишини таъкидлаб ўтди.
Бундан олдин, АҚШ Хитой ҳужумига жавобан Россияга зарба берилиши мумкинлигини истисно этмаганди.
Мавзуга оид
21:05 / 24.12.2024
Ироқ АҚШ қўшинларини ўз ҳудудида қолдиришга тайёр — ОАВ
19:49 / 24.12.2024
American Airlines авиакомпанияси АҚШга барча рейсларни тўхтатди
17:40 / 24.12.2024
Байден 2025 йил учун рекорд даражадаги АҚШ мудофаа бюджетини тасдиқлади
17:05 / 24.12.2024