Тереза Мэй Brexit «бой берилиши» мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди
Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй Brexit «қўлдан чиқиб кетиши» мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди. Бу ҳақда The Guardian ёзмоқда.
Мэй шанба куни депутатларга Евроиттифоқ билан келишувни қўллаб-қувватлаш чақириғи билан мурожаат қилди. Унинг сўзларига кўра, Британия ҳукумати оғир танлов қаршисида қолган: ЕИдан келишув билан чиқиш ёки Brexit’дан воз кечиш.
Унинг таъкидлашича, Брюссел билан келишувни тасдиқлаш қанчалик чўзилса, Буюк Британиянинг ЕИдан чиқиш имконияти шунчалик камаяди.
5 апрель куни Мэй Brexit муддатини кечиктиришни сўрагани хабар қилинганди.
Буюк Британия ЕИдан расман 2019 йил 29 март куни чиқиши керак эди. Аммо британиялик сиёсатчилар мамлакат Евроиттифоқдан қачон ва қандай чиқиши борасида келиша олмадилар.
Мавзуга оид
14:48 / 24.11.2024
Лондон ЕИ билан муносабатларни тиклаш учун музокарачи қидирмоқда
08:53 / 01.12.2022
Brexit: Брюссел Лондонга босим ўтказишнинг янги воситаларига эга бўлади
14:37 / 04.01.2022
Brexit’га бир йил тўлди: Британия Европа Иттифоқини тарк этиб ютдими ё ютқазди?
22:11 / 30.12.2021