Ўзбекистон | 18:03 / 13.04.2019
75468
2 дақиқада ўқилади

Чингиз Айтматов Ислом Каримов ҳақида нима деганди?

Каримов Фонди Ўзбекистон Республикаси биринчи президенти ҳақида аввал кўпчилик билмаган маълумотларни эълон қилиб келмоқда. 

Куни кеча Фонд Қирғизистон халқ ёзувчиси Чингиз Айтматовнинг Ислом Каримов ҳақида айтган сўзларини эълон қилди.

Фото: Facebook/Karimov Foundation

«Ўзбекистон президенти Ислом Каримовдек киши ҳақида даврдан, бошқача айтганда, ҳозирги замон манзарасини ташкил этиб турган долзарб муаммолар ва бўҳронли ҳолатлардан айри ҳолда фикр юритиб бўлмайди.

...Ислом Каримов мана шу экстремал даврнинг етакчиси. Унинг тутган ўрни ҳам, у орттирган тажрибанинг қимматлилиги ҳам мана шунда. «Қайта қуриш»дан кейинги даврда юзага келган нотинч, олағовур замонда у Ўзбекистон жамиятида барқарорлик ва ишонч муҳитини пайдо қила олди, халқи олдига миллатнинг ўзлиги ва қадр-қимматини англатишга ундовчи улкан мақсад ва вазифалар қўя билди», - деган Чингиз Айтматов. 

Бундан олдин, Ислом Каримовнинг севимли асарлари рўйхати тақдим этилганди. Унда Чингиз Айтматов қаламига мансуб «Кассандра тамғаси», «Асрга татигулик кун», «Қиёмат», «Оқ кема» ва бошқалар асарлар бор. 

Мавзуга оид