Британия бош вазири Тереза Мэй мудофаа вазирини истеъфога жўнатди
Британия бош вазири Тереза Мэй мудофаа вазири Гэвин Уильямсонни ишончни йўқотгани сабабли истеъфога жўнатишга қарор қилди. Бу ҳақда Британия ҳукумати девонхонаси хабар қилди.
Таъкидланишича, Уильямсон миллий хавфсизлик кенгаши йиғилишидаги хизмат маълумотининг сизиб чиқишидан кейин ўз лавозимидан маҳрум бўлган.
Мэй мудофаа вазирига ўзининг қарори сабаблари тушунтирилган мактуб жўнатган.
“Бу кечадаги учрашувда мен сизга маълумотнинг ошкор бўлиши учун сиз жавобгар эканлигингизга ишора қилувчи ишончли далилларни сақловчи тергов бўйича охирги маълумотни тақдим қилдим. Бу сизиб чиқишни бошқа ҳеч қандай сабаб билан тушунтириб бўлмайди”, дейилган мактубда.
Шу билан бирга на мактубда, на девонхонанинг хабарида гап қайси маълумотнинг сизиб чиқиши ҳақида кетаётгани айтилмаган. Бош вазирнинг таъкидлашича, мудофаа вазирининг тергов вақтидаги хатти-ҳаракатлари “стандартларга мувофиқ келмаган” ва хавотир уйғотади.
“Катта афсус билан маълум қиламанки, мен мудофаа вазири ва вазирлар маҳкамаси аъзоси сифатида сизга бошқа тўлиқ ишона олмайман. Сиздан ҳукуматни тарк этишингизни сўрайман”, деб ёзган Мэй мактубда
Бош вазир шу куниёқ мудофаа вазири лавозимига халқаро ривожланиш бўйича вазир лавозимини эгаллаган Пенни Мордонтни тайинлади.
Мавзуга оид
17:59 / 23.12.2024
Мудофаа вазири Ўқ отиш спорти федерацияси раиси лавозимига сайланди
15:34 / 18.12.2024
Британиянинг нуфузли университетларидан бири Ўзбекистонда филиал очишни режалаштиряпти
11:35 / 09.12.2024
Британия Янги Тошкентда барпо этиладиган объектларни лойиҳалашда иштирок этмоқчи
16:59 / 04.12.2024