Нобель мукофотига арзирли 21 та мактаб кашфиётлари
Айримлар учун мактаб ва университет – нафақат ўқув йиллари, балки бутун умр давомидаги иккинчи уй. У ерда фаолият юритадиган одамлар мазкур масканни талабалар учун жозибадор қилиш орқали уларнинг ҳаётини осонроқ, машғулотларни эса қизиқарлироқ қилишга интиладилар. Баъзи ўқув муассасаларига қараб, у ерда умрбод қолгингиз келади.
Мактаб ва университетлардаги ижодкорона кашфиётларга эга суратларни эътиборингизга ҳавола қиламиз. Суратларни томоша қила туриб, буларнинг барини ўйлаб топган одамларни ўз кўзингиз билан кўриш истаги пайдо бўлиши табиий.
1. Бу математика синфига кираверишдаги гиламча
2. «Ана шундай усул билан университетда калькулятор ўғриларига қарши курашадилар»
3. Бу китоблар кўринишида бўялган жавонлар
4. «Университетимизда телефонингизни ўғирлаб кетишларидан чўчимай, бепул станцияда қувват олдиришингиз мумкин»
5. Манави оппоқ девор ўз ғоялари билан ўртоқлашишни истаганлар учун
6. «Мактабимизда скейтбордлар учун жавонлар бор»
7. Мана бу эса орзуингиздаги зинапоя! Уни ясаш жуда осон бўлди
«Секин юрадиган одамлар оломонида қолишни истамайсизми? Бизнинг мактабимизда ҳар бир бинодаги зиналарга «Юриш», «Югуриш», «Хабар ёзяпман» ёзувлари ёзилган
8. «Мактабимизда чиқиндига қарши идишлар устидаги баскетбол савати ёрдамида курашадилар»
9. «Қизимнинг мактабида болаларни бино бўйлаб олиб юриш учун мана шу машиналардан фойдаланишади»
10. Болалар мактабда махсус жетонларни ишлаб топишади, кейин эса уларни автоматлардаги китобларга алмаштирадилар
11. «Кимдир «Фаренгейт бўйича 451 градус» китобига ўт ўчиргични қўшиб қўйибди
12. Эндиликда зерикарли йўлакча ҳақиқий санъат асари каби кўринишга эга бўлди
13. Бу талабалар томонидан чизилган тошли йўлакча. Мана шундай оддий безак шу даражада чиройли кўринади деб ким ўйлабди?
14. «Мактабимиздаги автоматларда ўқув қуроллари сотилади»
15. Нима учундир бу мактабдаги ўқувчилар қоидаларни «аъло даражада» билишларига ишончимиз комил
16. Мана бу ошпазлик хонасида стол устига кўзгу осиб қўйилган. Ўқувчилар ўқитувчи нима қилаётганини кўриб туришади
17. Китоб билан учрашув - кутилмаган совғани ёқтирганларнинг мутолаага рағбатини оширишнинг аъло усули
18. Бу каби ўриндиқларда ўтириш уйдагидан ҳам қулай ва шинам
19. Мактаб кутубхонасидаги машғулот ва ҳордиқ учун яна бир ҳайратланарли жой
20. Эҳтимол бу каби планшет столлар тез орада мактабдаги оддий столлар ўрнини босади
21. Мюнхен технологик университетида мана шундай тепаликдан тушиш мосламалари ўрнатилди. Бу эса талабаларга машғулотларни қолдирмаслик учун рағбат беради
Сизнинг ўқув муассасангизда ҳам ғаройиб кашфиётлар борми? Изоҳларда биз билан ўртоқлашинг. Бу суратлардан қайси бири сизга кўпроқ манзур бўлди?
Мавзуга оид
12:08 / 21.12.2024
Загребдаги мактабда пичоқли ҳужум: бир бола ҳалок бўлди, яраланганлар бор
19:39 / 19.12.2024
Наманганда мактаб директори хизмат хонасини қиморхонага айлантирди
16:56 / 13.12.2024
Андижонда ҳоким ўқувчиларни армияга юборди, ИИБ бошлиғи “қизил тоифа”га ажратди. Бу тўғрими? — мутахассислар билан суҳбат
14:35 / 09.12.2024