Тошкентда ҳарбий хизматчилар саломатлик акциясида қатнашди
Бугун, 12 май куни Мудофаа вазирлиги ҳамда Мирзо Улуғбек туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари иштирокида “Соғ танда — соғлом ақл” шиори остида оммавий юриш бўлиб ўтди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Саломатлик акциясида мингдан зиёд ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари қатнашди.
Аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ёш авлодни жисмонан чиниқтириш ва спорт орқали аёллар саломатлигини янада мустаҳкамлаш мақсадида ўтказилган тадбир Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани “ЕКО” бозори олдидан “Феруза” массиви бўйлаб ўтказилди.
Юриш акцияси иштирокчиларига Қуролли Кучлар академияси ҳарбий оркестри ҳамроҳлик қилди.
“Финиш” чизиғида оммавий тадбир иштирокчилари учун Қуролли Кучлар Марказий ашула ва рақс ансамбли жамоаси томонидан концерт дастури намойиш этилди.
Мавзуга оид
18:10 / 24.12.2024
Ўзбекистон армияси учувчисиз учиш аппаратларини бошқариш ва уларга қарши курашишни машқ қилмоқда
19:25 / 23.11.2024
Баҳодир Қурбонов ДХХ раиси этиб тайинланди
20:51 / 18.11.2024
“Қуроллар қанчалик замонавий бўлмасин, миллий ғурурсиз иш битмайди” — мактабларга ҳарбий дарслар нега керак?
18:23 / 07.11.2024