WikiLeaks раҳбари Ассанжнинг АҚШга топширилишидан хавотир билдирди
WikiLeaks асосчиси Жулиан Ассанж Швециядан АҚШга топширилиши мумкин, чунки қироллик одамларни топшириш борасида АҚШ билан “яхши тарих”га эга. Бу ҳақда сайтнинг бош муҳаррири Кристинн Храфнссон айтди.
“Швеция одамларни топшириш борасида АҚШ билан “яхши тарих”га эга. Стокҳолм томонидан Марказий разведка бошқармаси қўлига кўплаб қочқинлар топширилган. Ҳамма нарса юз бериши мумкин”, деб айтган Храфнссон RT телеканалига берган интервьюда.
У шунингдек бу “юқори сиёсийлашган ишда кўплаб ғализликлар борлигига” эътибор қаратган. Мисол учун, унинг фикрича, Ассанжни номусга тегишда айблаган аёллар буни полиция босими остида қилишган. Ассанжга қарши иш 2 марта ёпилганига қарамай, у ҳар гал қайта бошланган.
“Шубҳасиз, сиёсий босим бор”, деб айтган Храфнссон ва суднинг ушбу иш бўйича қарори “сиёсий қарор” бўлишини қўшимча қилган.
13 май куни Швеция прокуратураси Швецияда номусга тегиш ва жинсий негиздаги бошқа жиноятларда айбланган Ассанжга қарши ишни тиклаган. Ушбу иш 2017 йилда Ассанж судга келмагани сабабли ёпилган эди.
Швецияда 2010 йилда тегажоғлик қилиш ва зўрлашда айбланган Ассанж Швецияга топширилишидан хавотирланиб, 2012 йилда Эквадорнинг Лондондаги элчихонасида яширинган. Бироқ 2019 йил 11 апрелда у Швеция ва АҚШ ордерлари бўйича ҳибсга олинди. Журналист АҚШда давлат сирини ошкор қилишда айбланиб келади.
Мавзуга оид
21:05 / 24.12.2024
Ироқ АҚШ қўшинларини ўз ҳудудида қолдиришга тайёр — ОАВ
19:49 / 24.12.2024
American Airlines авиакомпанияси АҚШга барча рейсларни тўхтатди
17:40 / 24.12.2024
Байден 2025 йил учун рекорд даражадаги АҚШ мудофаа бюджетини тасдиқлади
17:05 / 24.12.2024