Жамият | 11:38 / 18.05.2019
7387
1 дақиқада ўқилади

Барча коммунал тўловлар учун ягона мобил илова яратиш таклиф қилинмоқда

Фото: Pinterest

“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида Mening uyim мобил иловасини яратиш ҳақида петиция эълон қилинди.

Қайд этилишича, барча коммунал тўловларни ўз вақтида тўлаш, амалдаги баланс, фойдаланиш шартлари ва янгиликларни билиб бориш имкониятини берадиган Mening uyim мобил иловасини яратиш керак. 

Ушбу мобил илова орқали фуқаро ўз ҳисобига тўловларни эркин равишда тўлаши, қарздорлик ҳолати ҳақида мунтазам равишда хабардор бўлиб туриши мумкин бўлади. Шунда истеъмолчилар пеня каби ортиқча тўловларни тўлашга мажбур бўлишмайди.

“Шу сабабли, Mening uyim мобил иловасини яратиш ва унинг мунтазам равишда фаолият юритишини таклиф қиламан”, - деб ёзади мурожаат муаллифи.

Мавзуга оид