Жамият | 08:00 / 19.05.2019
53493
1 дақиқада ўқилади

Йўқолиб қолган бухоролик мактаб ўқувчилари Самарқанддан топилди

Kun.uz сайтида 16 май куни Бухоро вилояти, Вобкент туманида 2004 йилда туғилган Тиллаев Сардорбек Соҳиб ўғли ва 2001 йилда туғилган Шодмонова Сетора Соҳиб қизи 2019 йилнинг 7 май куни соат 10:00ларда ўзи таҳсил олиб келаётган 5-умумий ўрта таълим мактабдан чиқиб кетиб, бедарак йўқолгани ҳақида хабар берилган эди.

Қайд этилишича, бу икки ўқувчининг бир-бирига қариндошчилиги йўқ. Маълумотларга кўра, улар мактабдан бирга чиқиб кетишган.

Вобкент тумани ички ишлар бўлимининг таҳририятга маълум қилишича, олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари натижасида Вобкент туманида яшовчи бедарак йўқолган С.Шодмонова ва С.Тиллаев 2019 йил 17 май куни Самарқанд вилояти, Каттақўрғон тумани ҳудудида топилиб, ота-онаси бағрига соғ-саломат қайтарилди. 

Суриштирув давомида бу икки ўқувчи билан суҳбатлашилганда, улар ота-оналари қаршилик қилишини тахмин қилиб, ҳеч кимга маълум қилмасдан Самарқанд вилоятига айланиш мақсадида кетганини билдиришган.

Мавзуга оид