Жамият | 09:22 / 14.09.2020
6321
1 дақиқада ўқилади

Бухорода кислород ишлаб чиқарувчи ускуна ўғирланди  

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

2020 йилнинг январь ойидан 27 июль кунига қадар бўлган вақт оралиғида, номаълум шахс Вобкент тумани “Работохун” МФЙда жойлашган кислород ишлаб чиқариш шохобчасида ўрнатилган, 64 ёшли И.А.га тегишли нархи 306 311 700 сўм бўлган кислород ишлаб чиқариш ускунасини яширин равишда талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан яширинган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан Вобкент тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми “а” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-қидирув ҳаракатлари натижасида мазкур жиноятни 50 ёшли А.И. содир этганлиги аниқланиб, гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган ва процессуал тартибда ушланган. 

Ўғирланган ускуна Хоразм вилояти Урганч шаҳрида фаолият олиб бораётган МЧЖ ҳудудида эканлиги аниқланиб, ўрнатилган тартибда расмийлаштириб олинган. 

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Мавзуга оид