Спорт | 13:47 / 27.05.2019
75581
2 дақиқада ўқилади

Отабек Умаров Ҳабиб Нурмагомедов билан машғулотда қатнашди

Фото: Instagram /khabib_nurmagomedov

UFC бўйича жаҳон чемпиони россиялик Ҳабиб Нурмагомедов Ўзбекистон триатлон федерацияси раиси Отабек Умаров билан биргаликда машғулотда қатнашди. Бу ҳақда Отабек Умаров ўзининг инстаграмдаги саҳифасида маълум қилди.

Фото: Instagram /khabib_nurmagomedov

«Таниқли аралаш жанг санъати устаси, россиялик UFC жангчиси Ҳабиб Нурмагомедов жонажон Ўзбекистонимизга меҳмон бўлиб ташриф буюрди.  У билан бирга машғулот ўтказдик. Ҳабиб билан машғулот ўтказган ҳамюртларимиз ажойиб инсон билан мулоқот қилишга муяссар бўлдилар.

У машҳурлигига қарамай, ниҳоятда камтар ва самимий инсон экан. Ҳабибнинг спортда эришган юксак натижаларида отаси Абдулманноп Нурмагомедовнинг катта ҳиссаси бор. 

У ўғлига спортнинг илк сирларини ўргатган ва ўзига бўлган ишончни уйғота олган. Ҳабиб ўз халқининг анъаналарига содиқ муносиб фарзанд, Ўзбекистон ва бутун дунё ёшлари учун намуна»,- деб ёзди Умаров ўз саҳифасида.

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

A post shared by Otabek Umarov (@otabek_muhammadalievich) on

Олдинроқ Нурмагомедов Тошкентга келгани ҳақида пост жойлаган ва Самарқанд паловини мақтаганди.

Мавзуга оид