Light | 23:54 / 02.06.2019
39859
4 дақиқада ўқилади

50/50 усулини қўллаб кўпроқ маълумотни эслаб қолиш

Ахборотни керак бўлганида эслаш осон бўлиши учун уни бошиданоқ тўғри тизимга солиш ва сиздаги мавжуд билимлар билан боғлаш лозим. Амалиётда материалдан фойдаланиб, иложи борича унга тез-тез қайтиб туриш муҳим.

Фото: Лайфхакер

Маълумотни ўрганиш учун вақтнинг 50 фоизини сарфланг, қолган 50 фоизини эса уни қайта ишлашга бағишлаш лозим.

Китобдаги маълумотни ёдда сақлаш учун уни бошидан охиригача ўқиб чиқишнинг ўзи етарли эмас. Ҳатто икки ёки уч марта такрорлаш ҳам самара бермайди. Шунинг учун ҳам вақтни бекорга сарфламанг ва барини бир кунда ўзлаштиришга ҳаракат қилманг.

Бир неча бўлимни ўқиб чиқинг, вақтнинг қолган қисмини эса материални бирор кимсага ҳикоя қилиш ва муҳокама учун сарфланг ёки ўзингиз билиб олган асосий жиҳатларни ёзиб чиқинг. Ана ўшанда ўқилган нарсани яхшироқ эслаб қоласиз. 

Нима учун бу иш беради?

Тадқиқотларга кўра, ўқувчилар олинган маълумотдан дарҳол фойдаланишганида ёки уни кимгадир тушунтирганларида ахборотнинг 90 фоизига яқинини хотирада сақлаб қолишади.

Сабаби – буни амалга ошириш учун мияни ишга солиш, материал ҳақида фикр юритиш ва уни қайтадан баён этиш керак.

Америкалик журналист ва публицист Дэниел Койл ўз китобида ўнта саҳифани ўқигач, уни ёпиб, ўқилган маълумотлар ҳақида ўз фикрини ёзма баён этадиганлар худди ўша 10 та бетни кетма-кет 4 марта ўқиб, эслаб қолишга ҳаракат қилганларга қараганда узоқ муддатли истиқболда материалнинг 50 фоизидан ортиғини эслаб қолиши ҳақида ҳикоя қилади.

Гап бу жараён учун сарф этиладиган саъй-ҳаракатда: ахборот билан ишлашда у қанча кўп бўлса, ўқиш-ўрганиш жараёни ҳам яхшироқ ўтади. Юзаки мутолаа ва оддий такрорлаш сиздан деярли ҳеч нарса талаб қилмайди. Қайдлар ёки ҳикоя қилиш учун эса асосий жойларини аниқлаш, қайта ишлаш ва тартибга солиш керак бўлади.

50/50 усули қандай қўлланилади?

Конспектлар ёзинг

Ҳар сафар бирор янги нарсани ўрганганда, яхши китобдан бир бўлимини ўқиб тугатганда ёки муҳим маърузани тинглаганда бироз вақт ажратинг ва асосий ғояларни ёзиб олинг.

Энг яхшиси – бевосита ўрганиш жараёнида қайдларни ёзиб бориш.

Ўрганилган нарсага яна қайтганда эсдан чиқариш жараёнини узасиз ва мияга янги ахборотни эслаб қолишда ёрдам берасиз. Психологлар буни синовдан ўтказиш таъсири деб атайдилар.

Материални ўзга кишиларга тушунтиринг

Мавзу ҳақида ўзингиз етарлича маълумотга эга эмаслигингиздан хавотирланманг. Бу муҳим эмас. Муҳими – ўзингиз ўрганган ва ўзгалар билан бўлишиладиган ахборотга диққатни қаратиш.

Блог юритиш ва унда ўзингиз ўрганган янги ғояларни ёзиб бориш мумкин. Подкастлар ёзиш ёки видеолар яратиш ва билимларингизни YouTube’да ўртоқлашишга ҳаракат қилинг. Ўқувчи ва тингловчиларингиз бўлиш бўлмаслигидан қатъий-назар ривожланишга гувоҳ бўласиз.

Мавзуга оид