Протест санъати: пластик стаканлардан яратилган ғор
Ҳар куни дунёда кўп миқдордаги пластик идишлардан фойдаланилади. Пластик ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланиб улгурди. У атроф-муҳитга қай даражада зарар етказиши ҳақида эса ҳатто ўйламаймиз ҳам.
Сингапурда бу муаммога бефарқ бўлмаган одамлар пластик идишлардан ғор яратишга қарор қилишди. Айтиш жоизки, бу жой сайёҳлар орасида донг қозонди. Ғорни яратиш учун барча йирик савдо марказларидан финжон ва стаканлар тўпланди.
Тозаланган пластик идишлардан барпо этилган ғор – Plastikophobia номини олди.
Айтиш жоизки, бу ном жуда ғаройиб. Бу каби сўзни ҳеч бир луғатдан излаб тополмайсиз. У инсоннинг пластикка бўлган муносабатини юз фоиз акс эттирадиган норасмий номдир.
Ғорни яратиш учун кўнгиллилар кўп вақт сарфлашди. 30 соат давомида пластик идишлар уюмини ювишди. Объектни яратиш устида 30 нафар киши ишлади. Натижада 18 минг дона стакандан фойдаланишди.
Сингапур аҳолиси мисолида бутун дунёдаги одамлар #plastikophobia хештеги билан ижтимоий тармоқларда флешмобларни тарқатишди. Эҳтимол, бу каби глобал акция одамларни кундалик ҳаётда пластикдан фойдаланишни қисқартиришга мажбур қилар. Яна ким билади дейсиз?
Мавзуга оид
08:31 / 02.12.2024
Пластик бўйича глобал келишув ҳақидаги музокаралар муваффақиятсиз тугади
00:06 / 25.11.2024
Япониялик олимлар денгиз сувида парчаланувчи пластик материални ихтиро қилди
16:30 / 04.11.2024
15 та пирамида сиғади – дунёдаги энг катта ғор ҳақида нималар маълум?
18:19 / 18.10.2024