Сахалинда мигрантларга ўндан ортиқ соҳаларда ишлаш тақиқланди
Сахалин вилояти ҳудудида фаолият юритувчи хўжалик субъектларига таълим, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, чакана савдо, хусусий қўриқлаш хизматлари фаолияти, қуруқлик ва қувур транспорти, транспорт воситалари учун тўхташ жойлари, хавфли товарларни ташиш, меҳмонхона фаолияти ва умумий овқатланиш корхоналари, сув чиқариш, тозалаш ва тақсимлаш, оқава сувларни тўплаш ва қайта ишлаш соҳаларига патент асосида меҳнат фаолияти олиб борувчи хорижий фуқароларни жалб этишга тақиқ қўйилди. Ўзбекистоннинг Владивосток шаҳридаги бош консулхонаси маълумотига кўра, ушбу тақиқ Сахалин вилояти губернаторининг 2018 йил 12 декабрдаги фармони билан жорий этилган.
Шунингдек, 17 июндан ушбу рўйхатга қўшимча равишда ландшафт ободонлаштириш фаолияти, ишга қабул қилиш, вақтинчалик иш билан таъминлаш агентликлари ва реклама агентликлари фаолияти ҳам киритилди.
Шу муносабат билан консуллик-ҳуқуқий департаменти Россия ҳудудида жойлашган ва Сахалин вилоятига боришни режалаштираётган Ўзбекистон фуқароларига юқорида кўрсатилган тақиқларни ҳисобга олишларини сўрамоқда.
Консуллик-ҳуқуқий департаменти эслатиб ўтадики, Россиянинг Узоқ Шарқ федерал округи (Амур вилояти, Камчатка ўлкаси, Магадан вилояти, Приморье ўлкаси, Саха Республикаси (Ёқутистон), Сахалин вилояти, Яҳудий автоном вилояти, Хабаровск ўлкаси, Чукотка автоном округи) ҳудудида жойлашган фуқароларимиз зарур вазиятларда Ўзбекистоннинг Владивосток шаҳридаги Бош консулхонасига +7-423-260-48-00, +7-951-018-70-07 телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкин.
Мавзуга оид
18:22 / 24.12.2024
Россиядаги мигрант болаларга рус тили имтиҳони қачондан бошланиши белгиланди
17:05 / 24.12.2024
АҚШда сўнгги 4 йилда 749 нафар ўзбекистонлик ҳибсга олинди
17:57 / 23.12.2024
Қозоғистонда йўлда бузилиб қолган автобусдан ўзбекистонликлар қутқарилди
17:17 / 23.12.2024