Ўзбекистон лицензияланувчи фаолият турларида ўзгариш рўй берди
«Совуқ қурол» тушунчаси лицензияланувчи фаолият турларидан чиқариб ташланмоқда. Бу ҳақда сенатор Гулнора Тўраева Сенат 20-ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунларига ўзгартиш киритиш масаласи ҳақида қилган нутқида маълумот берди.
Тўраеванинг айтишича, “Қурол тўғрисида”ги Қонун билан ўқотар қурол қаторида фуқаролик ва хизмат қуроли турига бошқа қурол турлари ҳам киритилган бўлиб, қайд этилган қурол турларининг юқори ижтимоий хавфлилиги сабабли уларга ҳам ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилишнинг лицензиялаш тартиби татбиқ этилган ҳолда, «совуқ қурол» тушунчаси лицензияланувчи фаолият турларидан чиқариб ташланмоқда.
Шунингдек, суд департаменти ваколати Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросига ўтказилганлиги учун “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунда «Суд департаменти» ва «суд ижрочиси» деган сўзлар тегишинча «Мажбурий ижро бюроси» ва «давлат ижрочиси» деган сўзлар билан алмаштирилаётгани таъкидланди.
Мавзуга оид
11:11 / 25.12.2024
Тошкентда логопед марказида бемор болалар даволанган. ССВ марказда тиббий лицензия бўлмаганини маълум қилди
14:55 / 22.12.2024
Жисмоний шахсларга ёввойи ҳайвонларни сақлаганлик учун жавобгарлик кучайтирилмоқда
17:20 / 18.12.2024
Келгуси йилда таълим ва фан соҳасига 86,3 трлн сўм йўналтирилади — Танзила Норбоева
16:15 / 18.12.2024