Украина Европа кенгашидаги элчисини чақиртириб олди
Европа кенгаши парламент ассамблеясида Москванинг ҳуқуқлари тиклангани боис Киев ўзининг Европа кенгашидаги элчисини чақиртириб олди. Бу ҳақда Украина ташқи ишлар вазири Павел Климкин ўзининг Facebook саҳифасида маълум қилди.
«Кенгаш бизнинг ишончимизни йўқотди ва бу ишончни тиклаш жуда қийин бўлади. У инсон ҳуқуқлари учун кураш етакчисидан оддий менежерга айланди», — деб таъкидлади у.
Шу билан бирга Климкин Украинанинг ассамблеяда иштирок эмаслиги вақтинчалик эканлигини, Киев Европа кенгашини «Россия ва унинг дўстлари ғажиб ташлашлари учун бериб қўймаслигини» билдирди.
25 июнь куни Европа кенгаши парламент ассамблеяси Россияни ассамблеянинг июнь сессиясига таклиф қилиш тўғрисидаги резолюцияни қабул қилди. Украина делегацияси норозилик белгиси сифатида ассамблеядаги иштирокини тўхтатди.
Мавзуга оид
08:43
Украина МВ демобилизация тўғрисидаги қонунни тайёрлашни кечиктиришни сўради
22:34 / 24.12.2024
Россия–Украина уруши тугайдими? Путин нимани хоҳлайди?
20:22 / 24.12.2024
Фронтдаги вазият: Россия ва КХДР қўшинлари Курск областида юришнинг янги тўлқинини амалга оширмоқда
21:42 / 23.12.2024