Жаҳон | 08:49 / 29.06.2019
8642
1 дақиқада ўқилади

Конгода шахта ўпирилиши оқибатида 43 киши ҳалок бўлди

Фото: Pixabay

Конго Демократик Республикаси жанубидаги Луалаба вилоятида шахта ўпирилиши оқибатида 43 нафар ноқонуний кончи ҳалок бўлди. Бу ҳақда Actualite портали хабар берди. 

Вилоят губернатори Ришар Муйеж Мангес Мансанинг таъкидлашича, шахтада ишлар тақиқланганига қарамай ноқонуний кончилар томонидан иш олиб борилган. 

Губернатор навбатдаги марта шахтада ноқонуний иш олиб боришни тўхтатишга чақирган. 

Ўпирилган шахта Kamoto Copper Company (KCC) компаниясига тегишли бўлган. Компания Луалабада мис ва кобалт қазиб олиш билан шуғулланади. 2018 йил ноябрда компания Конгодаги лойиҳаси доирасида уран аниқлангандан кейин кобалт экспортини ва сотишни вақтинчалик тўхтатган.

Мавзуга оид