Жаҳон | 22:16 / 02.07.2019
11539
1 дақиқада ўқилади

Жаҳон бозорида нефть нархи кескин тушиб кетди

Фото: CC0 / ARMBRUSTERBIZ

WTI русумидаги нефтнинг бир баррелининг август фьючерслари нархи 3,76%га, 56,87 долларгача, Brent русумидаги нефтнинг бир баррелининг сентябрь фьючерслари нархи 3,24%га, 62,95 долларгача тушган.  

Нефть нархлари ОПЕК+ мамлакатларининг нефть қазиб олиш ҳажмини 2020 йил марти охиригача қисқартириш ҳақидаги келишувни узайтиришга қарор қилганига қарамасдан тушиб бормоқда.  

ОПЕК ва унга кирмайдиган қатор мамлакатлар (ОПЕК+) ўртасидаги нефть қазиб олиш ҳажмини қисқартириш тўғрисидаги келишув 2017 йилдан бери амал қилиб келади.  

Мавзуга оид