Жаҳон | 15:15 / 09.08.2019
75466
1 дақиқада ўқилади

Атамбоевга коррупция бўйича айблов эълон қилинди

Фото: Михаил Метцель/ТАСС

Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбоев коррупцияда айбланмоқда. Бу ҳақда унинг адвокати Сергей Слесарев маълум қилди.

"Атамбоевга коррупция бўйича айблов эълон қилинди, ҳозирча бошқа маълумот йўқ", - деди у.

Слесаревнинг сўзларига кўра, Атамбоев 26 августгача Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси тергов ҳибсхонасида сақланади. Адвокатнинг айтишича, Атамбоевни қўлга олишда қатор процессуал нормалар бузилган. Хусусан, уни қўлга олиш тўғрисидаги ҳеч қандай ҳужжат кўрсатилмаган.

Алмазбек Атамбоев 8 август куни ўзининг Қўй-Тош қишлоғидаги уйида қарийб бир сутка давом этган махсус операциядан сўнг ҳибсга олинди. Операция чоғида бир нафар махсус кучлар ходими ҳалок бўлди, 98 киши жароҳатланди.

Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков Атамбоев қуролли қаршилик кўрсатиб конституцияни бузганини айтди.

Мавзуга оид