Ўзбекистонда яна шифокорга сабабсиз таҳдид қилинди
Ижтимоий тармоқларда тарқалган, “Spark” автомашинаси ҳайдовчиси “Cobalt” автомашинасини турган жойида орқасидан келиб, зарб билан қайта-қайта уриб, сўнгра ҳайдовчи машинадан тушиб “Энди буларга кўрсатаман” дея кимгадир таҳдид қилаётган ҳолати акс этган видеолавҳа муҳокамаларга сабаб бўлди. Маълум бўлишича, ушбу воқеа Бухоро вилояти Жондор туман тиббиёт бирлашмаси ҳудудида содир бўлган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги мазкур ҳолатни ўрганиб, қуйидагиларни маълум қилди.
Ушбу ҳолат бўйича ўша пайтнинг ўзида туман ички ишлар бўлимига хабар қилинган. Бироқ энг ачинарлиси шуки, ўша куни фуқаро В.Қ.нинг қариндоши шифохонада эмас, уйида бўлган. У аёл орадан икки кун ўтиб, 13 август куни эрталаб, соат 8.15.да туғруқ мажмуасига келтирилган ва шифокорларнинг кўмагида шу куни кўзи ёриган. Ҳозир она ва боланинг саломатлиги яхши. Яқин кунларда уларга уйга рухсат берилади.
“Кейинги пайтларда шифохоналарда тиббиёт ходимларига беморларнинг қариндошлари ва яқинлари томонидан ноҳақ таҳдид қилиниши, ҳатто, тан жароҳати етказилиши ҳолатлари тез-тез кузатилаётгани жуда аянчли ҳолатдир. Бу галгиси янада ошиб тушди: энди шифокорнинг мол-мулкига ҳам зиён етказилди. Ачинарлиси, бу ҳодисани содир этган инсон Жондор туман ФҲДЁ бўлими ходими экан.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги яна бир карра халқимизга, жамоатчиликка мурожаат қилиб шуни маълум қиладики, тиббиёт ходими учун энг эзгу мақсад – дардига малҳам истаб келган ҳар бир беморга шифо бахш этиш. У бундай эзгу вазифани кимнингдир таҳдиди ёки дўқ-пўписасидан қўрққани учун эмас, аввало, ўзининг хизмат бурчи, инсоний вазифаси бўлгани учун виждонан бажаради.
Шу боис, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳуқуқ-тартибот идораларидан бундай ҳолатларга қарши кескин курашиш, тиббиёт ходимларининг ҳақ-ҳуқуқлари ҳимоясини кучайтиришни такроран сўраб қолади”, - дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарида.
Мавзуга оид
11:45 / 06.12.2024
Лордан стоматологга: тиш даволатишга келган бемор шифокор шилқимлигига учради
19:11 / 05.12.2024
“Битта бригада кунига 25 тагача чақириққа чиқяпти” — Тез ёрдам қишда қандай ишлаяпти?
18:33 / 29.11.2024
Блогер Фарҳод Манноповнинг вафотида икки шифокор айбли деб топилди
18:33 / 26.11.2024