Жаҳон | 00:32 / 16.08.2019
49076
2 дақиқада ўқилади

Россия Курил оролларининг Японияга берилиши шартини маълум қилди 

Фото: РИА "Новости"

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Курил оролларидан иккитасининг Японияга берилиши кунчиқар мамлакат томонидан Иккинчи жаҳон уруши якунларининг тан олиниши ва тинчлик сулҳи тузилгандан кейингина мумкин бўлишини айтди.

Лавров собиқ иттифоқнинг ҳуқуқий давомчиси ҳисобланиши ва шу сабабли 1956 йилги декларацияни тан олишини эслатиб ўтган. Ўша декларацияга кўра, Россия тинчлик сулҳи тузилгандан кейин тўрт оролдан иккитасини Японияга беришга тайёр.

“Ҳозирча барчаси япониялик ҳамкасбларимизнинг Иккинчи жаҳон уруши якунларини тан олишни истамаслигига бориб тақалаяпти. Мен вазият иложсиз, деб ўйламайман”, деб айтган Лавров.

70 йилдан кўпроқ вақтдан бери Россия ва Япония ўртасида тинчлик сулҳи имзоланмай келмоқда. Токио унинг имзоланиши шарти сифатида Итуруп, Кунашир, Шикотан ва Хабомаи ороллари қайтарилиши кераклигини айтмоқда. Москва эса жанубий Курилларни Иккинчи жаҳон уруши якунларига кўра собиқ иттифоқ таркибига кирган деб ҳисоблайди ва улар устидан суверенитети шубҳа остига қўйилмайди.

Декларацияга кўра, Москва тинчлик сулҳи тузилгандан кейин Курил оролларидан иккитаси – Хабомаи ва Шикотаннинг Японияга берилишига рози бўлади.

Мавзуга оид