Қозоғистонда эгизаклар икки ой фарқ билан туғилди
Қозоғистоннинг Уралск шаҳрида яшовчи аёл икки ой фарқ билан икки фарзандни дунёга келтирди. Tengrinews хабарига кўра, шифокорлар ушбу аёлда анатомик ўзига хослик аниқлангани - унинг бачадони иккиталигини айтишган.
«Ғарбий Қозоғистон областидаги перинатал марказда камдан-кам учрайдиган ҳодиса рўй берди. Бачадони иккита бўлган 29 ёшли Лилия Коновалова икки ой ва 16 кун фарқ билан ўғил ва қиз фарзандни дунёга келтирган. Ҳозир қизча ва болакайнинг вазни деярли тенг, уларни онаси билан уйига жўнатишга тайёргарлик кўрилмоқда», дейилади хабарда.
Аёлнинг ўзининг биринчи ҳомиладорлиги одатдагидек кечгани, катта қизи ҳозирда етти ёшда эканини айтиб ўтган.
Аммо унинг иккинчи ҳомиладорлиги оғир кечди.
«Мен ҳамиша касал бўлаверардим, шифокорлар менга ётишни ва юрмасликни буюрарди. 24 май куни 850 грамм вазнга эга қизчани дунёга келтирдим. Бу ҳомиладорликнинг 25-ҳафтасида юз берди. Лия бир ойни жонлантириш бўлимида ўтказди. Кейин уни патология бўлимига жойлаштиришди. Ўғлим Максим эса 9 август куни кесарча кесиш йўли билан туғилди. Унинг вазни 2,9 килограмм ва бўйи 50 сантиметр. У ҳақиқий баҳодир», — дейди Лилия Коновалова.
Ғарбий Қозоғистон области перинатал маркази директори ўринбосари Есет Ералин областда бундай ҳодиса биринчи марта қайд этилганини маълум қилган.
«Бу уникал ҳодиса. Мутахассисларимиз икки чақалоқни туғдириб олишди. Онанинг анатомик ўзига хос хусусияти бор - у иккита бачадонга эга. Ҳозирда чақалоқларнинг иккиси ҳам ўзини яхши ҳис қилмоқда. Статистикага кўра, бундай ҳолатларда 50 миллион чақалоқдан фақат биттаси омон қолиши мумкин. Аммо бизда ҳаммаси яхши бўлди. Аёлнинг икки бачадони бор, ҳомила бир вақтда пайдо бўлган, лекин турли бачадонларда», дейди у.
Марказнинг бош неонатологи Нургул Жунусова шифокорлар қизча яшаб кетиши учун қаттиқ ҳаракат қилишган.
«Унинг нафас олиш тизими ҳали етилмаганди. Унга инкубатор орқали нафас олишга ёрдам берилди. Ҳозир эса она ўз болаларини кўкрак сути билан боқмоқда», деган у.
Мавзуга оид
23:10 / 23.12.2024
Россия Қозоғистонда 7 млн долларлик фирибгарлик ишида айбланаётган Ўзбекистон фуқаросини экстрадиция қилди
17:57 / 23.12.2024
Қозоғистонда йўлда бузилиб қолган автобусдан ўзбекистонликлар қутқарилди
20:04 / 21.12.2024
Ғойиб бўлган машиналар иши: асосий фигурант Абдулла Абдурасуловнинг шериклари қамалди, унинг ўзини терговчи қўйиб юборган
15:00 / 18.12.2024