Жамият | 10:33 / 21.08.2019
6598
1 дақиқада ўқилади

Чимбойда институт филиали ташкил қилиш таклиф этилди 

“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтининг Чимбой филиалини ташкил қилиш ҳақида петиция жойлаштирилди.

Қорақалпоғистон Республикасининг Чимбой, Тахтакўпир ва Қораўзак туманлари ёшларининг олий таълим олишига кенг имконият яратиш ва педагогика соҳасида малакали кадрлар тайёрлаш мақсадида Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтининг Чимбой филиалини ташкил этиш таклиф қилинган. 

Билдирилишича, мазкур филиал ташкил этилса, ушбу учта тумандан ташқари Кегейли тумани ёшлари учун ҳам янада кенг имкониятлар яратилган бўлади.

“Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтининг Чимбой филиалини ташкил этишни таклиф қиламан”, - деб ёзади мурожаат муаллифи.

Мавзуга оид