Тўрт йиллик «стаж»га эга браконьерлар фаолиятига чек қўйилди
Жорий йилнинг 19 август куни Бухоро вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг Олот ҳамда Қоракўл туманлари инспекциялари томонидан Олот туманининг «Қирлишон» МФЙ, Ўртачўл массивида ўтказилган тезкор рейд тадбири чоғида «Урал» русумли мотоциклда «сайр»га чиққан икки фуқаронинг хатти-ҳаракатлари эътиборни тортган.
Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси хабарига кўра, бу шахслар Қашқадарё вилоятининг Муборак ва Миришкор туманларида яшовчи С.Х. ҳамда И.Р. бўлиб, улар кўнгилхушлик илинжида овга отланган браконьерлар эканлиги маълум бўлди. Экологик суриштируви чоғида бу фуқаролар 4 йил давомида кимсасиз чўлда браконьерлик фаолияти билан шуғулланиб келаётганликлари, шу кунга қадар 20 бош жайрон овлагани аниқланди.
Улар ўлжасига айланган жониворлардан икки бош урғочи жайрон болалашига оз муддат қолганида овланган экан. Боз устига, браконьерлар қўлларидаги ов қуроли тегишли ҳужжатсиз, эгасиз, яъни ноқонуний бўлиб чиқди.
Ўзбекистон Республикасининг «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонунида дахлсиз ва давлат муҳофазасига олинган ҳайвонот олами, уларни овлашнинг қатъий белгиланган мавсуми, ҳатто балиқ овига доир батафсил маълумот берилган. Бу талабларга риоя этмаган ёхуд табиатга, ҳайвонот оламига, шу орқали давлат манфаатларига зарар етказганлик учун жавобгарлик муқаррарлиги белгилаб қўйилган.
Аниқланган мазкур ҳолат юзасидан браконьерликка қўл урган С.Х. ҳамда И.Р.га нисбатан тўпланган ҳужжатлар амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибда чора кўриш учун вилоят ИИБ ҳамда Маъмурий суд органига ўтказилади.
Мавзуга оид
17:03 / 15.12.2024
Бухорода ҳайдовчи маст ҳолда автобус бошқариб, одам ташиётганда ушланди
15:29 / 03.12.2024
Бухоро шаҳрининг тарихий қисмида мотоцикл ва скутер кабиларнинг ҳаракати чекланди
11:04 / 02.12.2024
2025 йилда Россия шаҳрида Бухоро маданияти кунлари ўтказилади
17:27 / 30.11.2024