Бухорода жайрон овлаган шахслар қўлга олинди
Бухоро вилояти Қоракўл туманидаги ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжалиги ҳудудида жайрон овлаган шахслар қўлга олинди. Жиғачи маҳалласида истиқомат қилувчи фуқароларнинг бу ҳатти-ҳаракатларига халқнинг ўзи баҳо берсин.
«24 августдан 25 августга ўтар кечаси ҳудуддаги ҳарбий қисм сафдорлари ҳамда Бухоро вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси мутахассислари томонидан тўрт нафар шахс Қоракўл тумани Қоракўл ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжалиги ҳудудида Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган, ноёб турлардан ҳисобланган жайронларни овлаётган вақтларида қўлга туширилди.
Бу қонунбузарлар уч дона ов қуроли ва кучли ёритиш асбобларидан фойдаланган ҳолда 2 бош урғочи жайронни овлашган. Ҳуқуқбузарлар ушбу ҳаракатлари билан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 202-моддасида кўрсатилган талабларини бузган.
Ушбу ҳуқуқбузарлик ҳолатида жиноят аломатлари борлиги сабабли тўпланган ҳужжатлар амалдаги қонунчилик асосида чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига топширилди», дейилади Бухоро вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати хабарида.
Мавзуга оид
12:33 / 13.12.2024
Бухорода 2,6 млн долларлик криптоактивлар билан савдо қилган 17 ёшли ўсмир ушланди
10:24 / 02.12.2024
Бухоро вилояти ҳокимига икки нафар янги ўринбосар тайинланди
13:41 / 30.11.2024
Президент йиғилишидан кейин Бухородаги учта туман ва бир шаҳарда ҳоким ўзгарди
11:34 / 08.10.2024