Жаҳон | 21:25 / 26.08.2019
12504
1 дақиқада ўқилади

Тинч океанида кўпиктошдан ташкил топган орол кемаларга хавф солмоқда

Тинч океанида вулқон кўпиктошидан (пемза) ташкил топган улкан массив сузиб юрибди. Унинг майдони 150 квадрат километрни ташкил қилади, деб хабар берди BBC News телеканали.  

Олимларнинг фикрича, орол 7 августда Тонга давлатидаги сув ости вулқони отилиши натижасида ҳосил бўлган. Ушбу орол коинотдан ҳам яққол кўринмоқда.

Уни биринчи бўлиб австралиялик денгизчилар аниқлашган. Айни вақтда барча денгизчилар ўлчами Манхэттендек келадиган орол билан тўқнашмаслик учун унга яқинлашмаслик ҳақида огоҳлантирилган.

Мавзуга оид