Жаҳон | 23:16 / 28.08.2019
18921
2 дақиқада ўқилади

Украина бош вазири ўз лавозимини тарк этди

Фото : РИА Новости

Украина бош вазири Владимир Гройсман ўз лавозимини тарк этди. Бу ҳақда унинг ўзи Facebook’даги саҳифасида жойлаштирилган видеомурожаатда маълум қилган. 

“Миллионлаб одамларнинг тақдири боғлиқ бўлган бундай қарорларни қабул қилиш осон эмаслигини ўз тажрибамдан биламан”, деб айтган Гройсман. У ўзининг издошига куч, сабр-тоқат, муваффақият ва омад тилаб қолган, чунки унга янги ҳукумат иши ва Украина фуқаролари ҳаёти боғлиқ бўлади. Шу билан бирга Гройсман Украинага хизмат қилишда давом этишини айтган.

“Мен буюк давлатимиз муваффақияти ҳақида қайғуришни давом эттираман”, деб айтган собиқ бош вазир. 

“Страна.ua” порталининг хабар беришича, Украина президенти Владимир Зеленский бош вазир лавозимига унинг офиси раҳбари ўринбосари Алексей Гончарукни таклиф қилиши эҳтимоли катта. Нашрнинг эслатишича, апрель ойида Украина президенти сайловларининг 2-тури олдидан Гончарук “Зеленский умуман кимлигини билмаслигини” ва “кўпроқ Порошенкони қўллаб-қувватлашини” айтган.   

Гройсман Украина бош вазири лавозимини 2016 йилда эгаллаган. Пётр Порошенко президент лавозимини тарк этгач, Гройсман у билан ишлаш қийин бўлганини тан олган. 

Мавзуга оид