Украина ва Россия асирларни алмашишди
Украина президенти Владимир Зеленский Россия президенти Владимир Путин билан Донбассдаги урушни якунлашнинг биринчи босқичи бўйича эришилган келишув бажарилганини маълум қилди.
"Биринчи босқич амалга ошди, деб ҳисоблайман. Мен, Украина президенти Владимир Зеленский ва Россия президенти Владимир Путин берган ваъдаларимизни ҳеч бир ўзгартиришларсиз бажардик", - деди Зеленский.
"Биз дастлабки қадамни қўйдик, қолган барчаси бу қадам ортида... Буёғига нима қилиш кераклигини билишимизга ишончим комил. Биз барча асирларни қайтаришга яқинлашамиз", - деб таъкидлади у.
Украина президенти яқин вақт ичида "нормандча шакл"даги музокаралар ўтказилишига умид билдирди.
Аввалроқ Россия ва Украина "35 га 35" кўринишида ўзаро маҳбуслар алмашишганди.
Мавзуга оид
11:00
РФда Украинага қарши уруш қатнашчилари имтиёзли ипотекани ололмайди
08:43
Украина МВ демобилизация тўғрисидаги қонунни тайёрлашни кечиктиришни сўради
22:34 / 24.12.2024
Россия–Украина уруши тугайдими? Путин нимани хоҳлайди?
20:22 / 24.12.2024