Спорт | 11:55 / 08.09.2019
15306
1 дақиқада ўқилади

Отабек Шукуров оғир жароҳатдан қутулиб, сафга қайтди

Бирлашган Араб Амирликларининг «Шаржа» клуби ва Ўзбекистон миллий жамоаси яримҳимоячиси Отабек Шукуров оғир жароҳатидан фориғ бўлди.

7 сентябрь куни 23 ёшли футболчи жамоаси таркибида Араб кўрфази Кубогидан ўрин олган «Ажман»га қарши баҳсда асосий таркибда майдонга тушиб, тўлиқ ўйнади. Унинг жамоаси 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Эслатиб ўтамиз, Шукуров март ойида Ўзбекистон миллий жамоаси таркибида Хитойга қарши ўртоқлик ўйинида оғир жароҳат олиб, апрель ойида жарроҳлик амалиётини ўтаган эди. Натижада у сафга қайтиш учун 6 ой вақт сарфлади.

Мавзуга оид