Ўзбекистон | 14:03 / 18.09.2019
17436
2 дақиқада ўқилади

«Иномарка»лар импорти 233 млн доллардан ошди

Фото: За рулем

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, январь-август ойларида Ўзбекистон 233,8 миллион долларлик енгил автомобиллар импорт қилган.

Қайд этилишича, бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 74,7 фоизга кўпдир.

Умуман олган, ўтган йилга нисбатан ўсиш аста-секин тикланмоқда. Масалан, йил бошида чет эл автомобилларини импорт қилиш ҳажми ўтган йилга нисбатан қарийб 4 баравар кўп бўлган бўлса, баҳор бошида - 2,2 баравар, ёз бошида у 67 фоизгача тушди, августда эса 72 фоизга қадар кўтарилди.

Чет эл автомобиллари импортининг умумий ўсиши айнан январь ойида қимматбаҳо хорижий машиналарни олиб кириш енгиллаштирилгани билан боғлиқ - агар автомобиль 40 минг доллар ёки ундан қимматроқ турса ва ишлаб чиқарилган санасидан икки йил ўтмаган бўлса, унда унга ноль ставкали бож қўлланилади.

Бундан ташқари, электромобиллар олиб киришга божхона тўловлари ва акциз солиғининг ноль ставкалари ўрнатилди.

Аввалроқ, январь-июль ойларида Ўзбекистон 205,7 миллион долларлик енгил автомобиллар импорт қилгани хабар берилганди.

Мавзуга оид