Жамият | 22:03 / 20.09.2019
24737
2 дақиқада ўқилади

Сариосиё туманига янги ҳоким тайинланди

20 сентябрда Халқ депутатлари Сариосиё тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Сессияда вилоят ҳокими Тўра Боболов, туман Кенгаши депутатлари, вилоят ва туман ҳокимликлари вакиллари, корхона ва ташкилотлари раҳбарлари, шунингдек, Президентнинг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси Шерзод Қудбиев иштирок этган.

Сессияда ташкилий масала кўрилиб, Асқарали Чориевич Жўраев Бойсун тумани ҳокими этиб тайинланганлиги муносабати билан шу кунгача Бойсун тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган Ўктам Исмоилович Тўраев Сариосиё тумани ҳокими этиб тасдиқланган.

Маълумот ўрнида: Ўктам Тўраев 1979 йилнинг 25 октябрида Музработ туманида туғилган. 2000 йилда Термиз давлат университети, 2002 йилда Тошкент автомобиль-йўллар институти, 2011 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган. 

У 2017 йилда Бойсун тумани ҳокими этиб тайинлангунга қадар Музработ тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

Мавзуга оид