Ўзбекистон | 08:14 / 21.09.2019
30857
1 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда яна бир туманга янги ҳоким тайинланди

Баҳром Турсунов / Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

20 сентябрь куни Халқ депутатлари Узун тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди. Унда Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов, туман Кенгаши депутатлари, вилоят ва туман ҳокимликлари вакиллари, корхона ва ташкилотлари раҳбарлари, шунингдек, Президентнинг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси Шерзод Қудбиев иштирок этди.

Сессияда ташкилий масала кўрилди. Шу кунгача Музработ тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келган Баҳром Бобохонович Турсунов Узун тумани ҳокими этиб тасдиқланди.

Маълумот ўрнида, Баҳром Турсунов 1981 йилнинг 12 ноябрида Қумқўрғон туманида туғилган. 2003 йилда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар академиясини тамомлаган. Фаолияти давомида Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармаси тизимида турли лавозимларда ишлаган.

Бундан олдин, Шўрчи, Сариосиё, Бойсун ва Қумқўрғон туманларида янги ҳокимлар иш бошлагани хабар берилганди.

Шунингдек, Сурхондарё вилояти ҳокимига янги ўринбосарлар тайинланди.

Мавзуга оид