Жаҳон | 22:00 / 24.09.2019
10991
1 дақиқада ўқилади

Эрдўған БМТ Хавфсизлик кенгашини ислоҳ қилишга чақирди

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған БМТ Бош ассамблеясининг 74-сессиясидаги нутқида БМТ Хавфсизлик кенгашини ислоҳ қилишга чақирди.

“Мен такрор айтаман, дунё 5 та давлатдан каттадир. Аллақачон ёндашувлар, ташкилотларни ислоҳ қилиш ва қоидаларни қайта кўриб чиқиш вақти келди. Халқаро майдонда адолатга эришиш учун Хавфсизлик кенгаши фаолиятида зудлик билан туб ўзгаришлар қилиш лозим”, деб айтган Эрдўған.

Туркия президентининг таъкидлашича, “инсониятнинг келажаги Хавфсизлик кенгашининг 5 та доимий аъзоси қарорларига боғлиқ бўлмаслиги керак”. Эрдўған шундай фикрни Бош ассамблеянинг аввалги сессиясида ҳам билдирганди.

Эрдўған нутқи давомида ядро қуроли мавзусига ҳам тўхталиб ўтган. Унинг фикрича, “ядро қуролига эга бўлиш барча давлатларга ё тақиқланиши, ё рухсат берилиши керак”. 

Ҳозирда 5 та давлат Хавфсизлик кенгашининг доимий аъзоси ҳисобланади, булар: Россия, АҚШ, Франция, Хитой ва Британия.

Мавзуга оид