Тошкент вилоятида жиноятчилик 23,9 фоизга камайишига эришилди
Тошкент вилояти ички ишлар органлари сафида муносиб ўрнак кўрсатган таянч пунктлари профилактика инспекторлари, маҳалла раислари ҳамда фаолларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Тантанали тадбирни Тошкент вилоят ИИББ бошлиғи полковник Тоҳир Орипов очиб берди. Тадбир аввалида Бош бошқарма бошлиғи жорий йил 8 ой давомидаги амалий ишлар хусусида тўхталиб ўтди, деб хабар қилмоқда ИИББ матбуот хизмати Kun.uz’га.
Ориповнинг билдиришича, жамоатчилик назорати масканларининг фаолиятини кучайтириш ҳамда кенг жамоатчилик билан узвий ҳамкорликда олиб борилган тизимли профилактик тадбирлар натижасида вилоятдаги 1029 маҳалланинг 464 ёки 45 фоизида жиноятчилик содир этилмаган. Бунинг натижасида жорий йил 8 ойида умумий жиноятчилик 3703тадан 2815тага ёки 23,9 фоиз камайишига эришилган.
Ушбу амалий ишларга ўз ҳиссасини муносиб қўшаётган ИИО таянч пунктларининг 1275 нафар профилактика инспекторлари ва уларнинг 654 нафар ёрдамчилари, 199 нафар маҳалла раислари, 125 нафар хотин-қизлар оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассислар ҳамда 19 нафар маҳалла посбони жамоат тузилмаси аъзолари 862 млн 290 минг сўм миқдорида пул мукофотлари билан рағбатлантирилди.
Тадбирда давомида ИИВ томонидан вилоят ЙҲХБ ходимларига Gentra хизмат автомобиллари тантанали топширилди.
Тақдирлаш тадбири шахсий таркиб, хизмат ва махсус автомашиналар ҳамда отлиқ гуруҳнинг тантанали юриши билан якунланди.
Мавзуга оид
16:14 / 16.12.2024
Коррупционерларнинг 80 фоизи қамалмаган, Андижон антирейтингда биринчи ўринда — миллий маъруза
16:48 / 17.11.2024
Италиялик тадбиркор ўғирлаб кетилишини уюштирган ўзбекистонлик қўлга олинди
22:22 / 16.11.2024
Хитойда имтиҳондан ўта олмаган талаба оммавий қирғин уюштирди
17:25 / 11.11.2024